Қашқадарё вилояти Қамаши туманида белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган Nexia савдо дўконига бориб урилган. Оқибатда унинг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 31 июль куни А-378 Самарқанд-Ғузор халқаро автомoбиль йўлининг Қамаши тумани Узун маҳалласи ҳудудидан ўтган 126-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Қайд этилишича, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Э. ишончнома орқали бошқариб келган Nexia машинаси билан ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўл четида жойлашган савдо дўконига бориб урилган. Зарба кучли бўлгани туфайли савдо дўконининг девори йиқилиб тушган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа юз берган жойда вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган ва йўлнинг бурилиш жойига келганда бошқарувни йўқотган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Қамаши тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Қашқадарёда Nexia ҳайдовчиси одам уриб юбориб, қочиб кетди. Жабрланувчи вафот этди

Қарши шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» машинаси ёниб кетди