“Толибон” ҳаракати жангарилари Ҳилманд вилояти маъмурий маркази бўлган Лашкаргоҳ шаҳридаги ҳудудий телерадиомарказ биносини эгаллаб олди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Tolo News телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, Ҳилманд вилоятидаги барча маҳаллий оммавий ахборот воситалари фаолиятини тўхтатган.
Телерадиомарказ ходимлари икки кун аввал бинони тарк этган.
Хабар қилинишича, толиблар Лашкаргоҳ шаҳридаги биринчи туманни қўлга киритган.
Аввалроқ толиблар Ҳирот, Лашкаргоҳ ва Қандаҳор шаҳарлари атрофидаги ҳудудларга киришгани хабар қилинганди.









