Жаҳон | 14:40 / 03.08.2021
3052
1 дақиқада ўқилади

Уҳан шаҳрида 11 млн аҳолининг барчаси коронавирусга тест топширади

Шаҳарда учта касаллик юқтириш ҳолати ва беш нафар коронавирус инфекцияси ташувчиси аниқланган. Уҳандаги кўчалардан бири эпидемиологик хатар ҳудуди деб эълон қилинган.

Уҳан шаҳри ҳокимияти 11 млн нафар аҳолининг барчаси коронавирусга қарши оммавий тест топшириши тўғрисида қарор қабул қилди.

2 август куни шаҳарда учта касаллик юқтириш ҳолати ва беш нафар коронавирус инфекцияси ташувчиси аниқланган. Шаҳардаги кўчалардан бири эпидемиологик хатар ҳудуди деб эълон қилинган.

Пандемия бошланганидан буён Уҳанда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 50 399та ҳолат аниқланган, 3 869 бемор вафот этган.

Аввалроқ АҚШда COVID-19 вируси Уҳандаги вирусология институтида яратилгани тўғрисида ҳисобот эълон қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид