Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 3500 доллар эвазига фуқаронинг ўқишини Қирғизистондан кўчиртириб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Самарқанд вилоятида ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, 3500 АҚШ доллари эвазига фуқаронинг ўқишини Қирғизистондан кўчиртириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Р.Й. қўлга олинган.
Қайд этилишича, Р.Й. фуқаро М.га ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, унинг Қирғизистон Республикаси, Жалолобод шаҳрида жойлашган Заманбап Эл Аралик университетидаги ўқишини Самарқанд давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3 500 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026