Енгил атлетика
Сафина Садуллаева саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, финал дастурида иштирок этиш имконини қўлга киритди. Баландликка сакраш йўналишида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Садуллаева 1.95 метр баландликдан ўта олди ва В гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, финалга чиқди. А ва В гуруҳларида иштирок этган атлетлардан жами 14 иштирокчи 1.95 метрдан ўтишга эришди.

Ушбу йўналишнинг финал баҳслари 7 август куни Тошкент вақти билан соат 15:35да бошланади.
Ушбу дастурда қатнашган бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Светлана Радзивил эса 1.90 метр билан саралаш босқичида қолиб кетди.

Енгил атлетиканинг кўпкураш йўналишида Ўзбекистон шарафини Екатерина Воронина ҳимоя қилди.
У бугун учта дастурда иштирок этди. Дастлаб узунликка сакраш секторида 6,11 метр натижа қайд этди (883 очко), найза улоқтириш секторидаги беллашувларда эса 49.88 метр кўрсаткичга эришди (858) ва жами очколарини қўшганда 5329 очко тўплаб, 19-ўриндан 12-поғонага кўтарилди.
4 август кунги баҳсларда Воронина тўртта чиқишни амалга оширган ва дастурлар давомида 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва 200 метрга югуриш дастурларида ўз шахсий рекордини янгилашга муваффақ бўлганди:
100 метр, тўсиқлар оша: 14.19 сония (952 очко);
Баландликка сакраш: 1.77 метр (941 очко);
Ядро улоқтириш: 13.76 метр (778 очко):
200 метр: 24.67 сония (917 очко);).

Бугун эса сўнгги 800 метрга югуриш баҳсларида 2:09.73 дақиқа натижа қайд этди. Бу кўрсаткич унга 969 очко тақдим қилди. Воронина умумий ҳисобда 6298 очко жамғариб, мусобақани 12-поғонада якунлади.
Замонавий бешкураш
Замонавий бешкураш баҳсларида икки нафар ўзбекистонлик спортчилар Алисе Фахрутдинова

























