Украина президенти Владимир Зеленский Россия келажакда Қримга нисбатан амалга оширган ҳаракатлари учун пушаймон бўлишини айтди.

«Россия тарихи Қрим борасидаги қадамлари ва қарорлари учун йиғлайди», — деб таъкидлади у «Дом» телеканалига берган интервьюсида.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Қрим украинлар ва россияликлар муносабати ёмонлашишига сабаб бўлган «илк гугурт чўпидир».

У аввалроқ Донбассни Россиянинг бир қисми деб ҳисоблайдиганларни Россияга кўчиб кетишга чақирганди.

Украина президентининг таъкидлашича, Донбасс «ҳеч қачон Россиянинг бир қисми бўлмайди».