Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент матбуот котиби «Қалампир» журналисти билан боғлиқ воқеа юзасидан баёнот берди
Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов журналистга нисбатан қилинган бу ҳаракат президентнинг шахсан ўзи кафолатлаётган сўз эркинлигига таҳдид сифатида қабул қилинишини айтиб ўтди.
«Яқинда юртимиз жамоатчилиги, айниқса журналистлар ҳамжамияти орасида катта резонанс келтириб чиқарган бир воқеа ҳақида бир неча сўз айтмоқчиман. Гап, барчангизга маълум бўлганидек, Qalampir.uz журналистига қарши уюштирилган тазйиқ ҳақида кетмоқда.
Инсон шаънига, қадр-қимматига путур етказиш, уни обрўсизлантириш, туҳматдан иборат фейкларни тарқатишда ифодаланган ушбу жирканч ҳолатни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Айниқса, бундай хатти-ҳаракатлар президентимиз «Қўрқманглар, ортингизда мен турибман!» деб айтган журналистларга нисбатан содир этилаётгани жиддий ташвишга солади.
Мен яна бир бор ишонтириб айтаманки, журналистлар ва уларнинг профессионал фаолияти қонун ҳимоясида, президент матбуот котиби сифатида менинг ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг доимий эътиборимизда. Журналистга тазйиқ кўрсатиш ҳолатларини, айниқса бундай хунук уринишларни ҳурматли президентимиз шахсан ўзлари кафолатлаётган сўз эркинлигига таҳдид сифатида қабул қиламиз.
Шу муносабат билан ҳуқуқ-тартибот органларини тез фурсатда ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга, айбдорларга қонуний чора кўришга чақираман.
Шундай ахборотларни тарқатувчиларга айтар гапим – бизнинг ҳуқуқ-тартибот органлари имкониятларини синаманглар!» деди Шерзод Асадов бу масалага алоҳида тўхталиб.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни ижтимоий тармоқларда Qalampir.uz нашри бош муҳаррири ўринбосари Феруза Нажмиддиновани обрўсизлантирувчи медиаматериал тарқатилди. Шу куни ижтимоий тармоқлар журналистга далда берувчи мурожаатлар билан тўлиб-тошди. Уни ҳамкасблари ва давлат органларидан ташқари, президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ҳам қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
11:50 / 03.05.2026