Ўзбекистон | 09:57 / 11.08.2021
5185
2 дақиқада ўқилади

Мўйноқда оммавий муштлашув ҳолати юзасидан изоҳ берилди

Кеча Мўйноқда "Aрал" ўйингоҳида оммавий муштлашув бўлгани ҳақида хабар бергандик. Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан Kun.uz’га изоҳ берди.

Маълум бўлишича, воқеа кеча, 10 август куни соат 18:00 да Муйноқ тумани «Орол» стадионида содир бўлган. Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлар орасида спортнинг футбол тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ХХВИИИ чемпионати «КУШМAГ» 2-лигаси доирасида Муйноқ туманининг «Муйноқ сити» ва Миллий Гвардиянинг «Жайхун» жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтган.

Ўйин жараёнида иккита жамоа ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Ўйиннинг тахминан 67-дақиқаларида «Мўйноқ сити» жамоаси аъзоси Мырзамуратов Саламатни «Жайхун» клуби аъзоси Ережепов Алпамыс чалиб йиқитган. Натижада жамоалар орасида келишмовчиликлар келиб чиққан. Aйрим томошабинлар эса ўйинни бошқарган бош ҳакамнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, майдон томонга чиқиб кетган.

Қайд этилишича, ҳолат натижасида ҳеч кимга жароҳат етмаган. Туман ИИБ ва Миллий Гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ўз вақтида ножўя ҳаракатларнинг олди олинишига эришилган.

Қўшимча қилинишича, ўша куни ИИБ ва Миллий Гвардия Қўриқлаш бўлимининг 24 нафар ходими ИИБ томонидан ишлаб чиқилган дислокация асосида жамоат тартибини сақлашга бириктирилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Нукусда фестивалдан сўнг оммавий муштлашув содир бўлганди. 

Мавзуга оид