Ўзбекистон | 09:36 / 12.08.2021
2622
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда йўловчилар тўхтатилиб мажбурий эмланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ССБ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги темир йўл кесишмаси ёнида STOP белгиси қўйилиб, «будка» ўрнатилгани, йўловчилар тўхтатилиб, коронавирусга қарши мажбурий эмланаётгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур хабар юзасидан муносабат билдирди.

Муносабатда ёзилишича, Яккабоғда йўловчиларнинг мажбурий эмланаётгани ҳақидаги хабар миш-миш ва унда ҳеч қандай асос йўқ.

Қайд этилишича, ҳозирда Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш-профилактика муассасаларида махсус жиҳозланган жами 28 та эмлаш пункти ташкил этилган. Коронавирусга қарши эмлаш ишлари совуқлик занжирига риоя қилинган ҳолда фақат эмлаш пунктларида олиб борилмоқда.

«Мамлакатимизда ҳеч қайси ҳудудда йўловчилар ёки ҳайдовчилар тўхтатилиб, мажбурий эмланишига йўл қўйилмайди», дейилади муносабатда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид