Ўзбекистон | 14:04 / 12.08.2021
26552
1 дақиқада ўқилади

Усмонхон Алимов ҳамон Москвада даволанаётгани маълум қилинди

Муфтий Усмонхон Алимовнинг даволаниши давом этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати тегишли хабар билан чиқди.

Қайд этилишича, Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида даволаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олмоқда.

«Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда», дейилади маълумотда. 

Жорий йил июл ойи охирларида муфтий Усмонхон Алимов Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликлари муолажасини ўтаётгани хабар берилганди.

Ундан олдин, Усмонхон Алимовнинг саломатлиги тўғрисида интернетда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирилганди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Kun.uz’га муфтий Усмонхон Алимов саломатлигини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажаларини олаётганини маълум қилганди.

Мавзуга оид