Айтайлик, сизда телевизорни янгилаш истаги пайдо бўлди. Аниқроғи, сиз унча катта бўлмаган ҳолда фильмлар кўриш учун ҳам, консолларда ўйин ўйнаш учун ҳам мос келадиган янада технологик, сифатлироқ ва функционалроқ техника истаяпсиз. Бундай талабларга бугун батафсил таништирадиган LG OLED телевизорлари серияси мос келади.
OLED-дисплейлари мукаммал ёриткич, чуқур қора ранглар, чексиз контраст, чинакам тасвир сифати билан таъминлайдиган миллионлаб ўз-ўзини ёритувчи пикселлари туфайли аллақачон дунёнинг энг яхши дисплейларидан бири саналади. Кам сонли қатламлар ва алоҳида ёриткич йўқлиги сабабли OLED-дисплейлари қалинлиги бор-йўғи бир неча миллиметрни ташкил этиб, телевизорни деярли текис деворга ўрнатишга имкон беради.

Ўз-ўзини ёритувчи пикселлардан ташқари, OLED-телевизорларида α9 Gen3 AI процессори ўрнатилган бўлиб, фойдаланувчига қуйидаги бир неча ўзига хос хусусиятларни тақдим этади:
1. AI Picture Pro технологияси
Чуқур ўрганиш алгоритми туфайли, учинчи авлод α9 интеллектуал процессори контентни таҳлил қилади, шовқинни йўқотади ва тасвир контрасти ҳамда тўйимлилигини оптималлаштиради.
2. Жанрнинг автоматик танлови
Процессор контент тури – фильмлар, спорт трансляциялари ёки анимацияларни таҳлил қилади, жанрга мос равишда тасвир ва овозни автоматик тўғрилайди.
3. Ёрқинликни интеллектуал бошқариш
Ёруғлик датчиги атрофдаги ёруғликни ўлчайди, ундан сўнг процессор оптимал экран ёрқинлигини созлайди, шу сабабли қора саҳналар яхшиланган контраст, деталлаштирилган ва ранг чуқурлигидаги саҳналарга айланади.

Интеллектуал процессордан ташқари, LG OLED телевизорларида Dolby Vision IQ ва Dolby Atmos технологиялари мавжуд.
Dolby Vision IQ туфайли экран ёрқинлиги, тўйимлилиги ва контрасти контент тури ва ёруғлик ҳолатидан қатъи назар созланади. Dolby Atmos технологияси эса томошадан максимал даражада завқ олган ҳолда аудиоконтентга тўлиқ шўнғиш эффектини яратади.












