Жаҳон | 14:48 / 16.08.2021
28405
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Россиянинг Кобулдаги элчихонасини қўриқлашни бошлади

Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, Кобулдаги вазият мутлақо тинч.

Фото: EPA-EFE/STRINGER

“Толибон” Россиянинг Кобулдаги элчихонасини қўриқлашни бошлади. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.

“Улар Россия элчихонасининг ташқи периметрини қўриқлашни бошлади”, – деди у.

Унинг сўзларига кўра, эртага элчи улар билан элчихонани узоқроқ муддатга қўриқлаш масаласини муҳокама қилади.

Кобулдаги вазият мутлақо тинч, деди Кабулов.

“Умуман олганда вазият ҳайрон қоларли тарзда тинч. Бугун толибларнинг асосий кучлари Кобулга хотиржам кириб келди. Бунга қадар юқори раҳбарият толибларни аҳолига тегмаслик, уйларга кирмаслик, тартибга риоя қилиш ҳақида огоҳлантирган”, – деди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид