Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Америка самолёти бир рейсда 640га яқин афғонистонликни олиб учди
15 август куни кечқурун Америка ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing C-17 Globemaster III русумли ҳарбий-транспорт самолёти Кобулдан 640 нафарга яқин тинч аҳоли вакилини олиб учди. Бу ҳақда душанба куни кечқурун DefenceOne нашри мухбирига маълум бўлди, унга ҳарбийлардан бири юк самолёти бортида олинган суратни тақдим этганди.
Аввалига самолёт экипажи бортга шунча йўловчини олишни режалаштирмаганди, аммо парвоз арафасида аэропортдаги ваҳима чоғида одамлар самолётга чиқиб олишган.
АҚШ мудофаа вазирлиги Defense One нашрига маълумот беришича, экипаж одамларни қайтариб тушириб юбормасликка ва уларнинг барчасини олиб кетишга қарор қилган. Барча қочқинлар самолёт полига жойлаштирилган ҳамда соғ-саломат Қатардаги авиабазага учиб боришган.
Бу рейс юзлаб йўловчиларни олиб учган бир неча рейслардан бири бўлди. Пентагон вакилининг маълум қилишича, айримларида йўловчилар сони 640 нафардан ҳам ошиқ бўлиши мумкин.
Шошилинч эвакуация қилиш зарур бўлган кўплаб одамларни ташишда C-17 самолётидан тез-тез фойдаланилади. 2013 йилда C-17 Филиппинда тўфон таъсирида қолган рекорд миқдордаги йўловчиларни ташиган — ўшанда 670 киши фалокат зонасидан битта рейсда олиб чиқилган.
Мавзуга оид
11:28
Афғонистондан картошка кўринишида олиб ўтилаётган 72 кг гашиш фош қилинди
00:32 / 19.03.2026
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
15:18 / 18.03.2026
Ўзбекистон ҳайит арафасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
10:45 / 17.03.2026