Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда йўл-патруль хизмати инспектори бошқарувидаги Lacetti «авария»га учради
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ЙПХ инспектори бошқарувида бўлган Lacetti хизмат машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, мазкур ҳодиса 2021 йил 17 август куни, тахминан соат 17:00 ларда содир бўлган.
Воқеа гувоҳларининг сўзига кўра, йўл-патруль хизмати ходими Lacetti билан қувиб ўтиш қоидасини қўпол тарзда бузган ва ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир Lacetti билан тўқнашув содир этган. Оқибатда ҳар иккала машина шикастланган ва йўл четига чиқиб кетган.

Ҳодиса тафсилотлари ҳақида тегишли орган томонидан расмий ахборот берилмаган.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
22:01 / 13.06.2026