Қайд этилишича:

  • қарамоғида/хонадонида беморга қараши лозим бўлган талабалар;
  • соғлиги туфайли ўқишга келиш имконияти бўлмаган талабалар;
  • соғлигига кўра уйда қолиши керак бўлган ҳомиладор аёл талабалар; 
  • чақалоғи бор ёш талаба оналар;
  • ҳарбий хизматни ўтамоқчи бўлган талабалар ва бошқа асосли сабаб кўрсатган талабалар академик таътил олишлари мумкин бўлади.  

Ўтган даврдаги академик таътилдан ҳозиргисининг фарқи - талаба ўқишдан четлатилмайди. 

Бунинг учун талаба таҳсил олаётган олийгоҳ ректори номига академик таътил олишга сабаб бўлган омилни кўрсатган ҳолда ариза ёзади ва маълумотнома (справка) тақдим қилади.