Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади
Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги воқеаларга бағишланган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) саммитида меҳмон сифатида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шерзод Асадов давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги тадбирлари ва жорий ҳафтадаги режалари бўйича маълумот берди.
“Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш, спорт таълимини такомиллаштириш, олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.
Янги хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими ҳам режага киритилган”, деди брифинг чоғида Шерзод Асадов.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
11:20 / 30.11.2025
“КХШТ мураккаб геосиёсий инқирозда” — Раббимов
14:25 / 01.09.2025
КХШТ ядро қуролидан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказади
18:03 / 24.08.2025