Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини танкка қарши ракета мажмуалари билан кучайтирди
«Корнет» танкка қарши ракета мажмуалари душманнинг зирҳланган техникаси ва вертолёт ҳамда дронларни йўқ қилишга мўлжалланган.
Фото: ТАСС / Мальгавко Сергей
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига «Корнет» танкка қарши ракета мажмуалари келтирилди. Бу ҳақда Азия-Плюс Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, «Корнет» танкка қарши ракета мажмуалари душманнинг зирҳланган техникаси ва вертолёт ҳамда дронларни йўқ қилишга мўлжалланган.
Ракета 100 метрдан 5,5 километргача масофадаги нишонларни ура олади.
Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган. Унинг таркибига мотоўқчи, танк, артиллерия, разведка, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари киради.
Мавзуга оид
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
08:33 / 08.05.2026