Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 17 ёшли қизни зўрлаб, жонига қасд қилишига сабабчи бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди
Қашқадарё вилояти Косон туманида 17 ёшли қизни зўрлаб, сўнг никоҳига олиб, ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлган Шерзод Ғайбуллаевга суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилда Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи қиз М.Ж. осилган ҳолда топилган. Ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган ва қизнинг турмуш ўртоғи гумонланувчи сифатида ушланган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида 17 ёшли қиз оилали эркак томонидан зўрлангани, сўнг жазоланишдан қўрқиб уни ўз никоҳига олгани ва доим тазйиқ ўтказиб келгани аниқланган.
Қизнинг онасининг сўзларига кўра, 2020 йил 3 март куни Шерзод Ғайбуллаев қиз билан шаръий никоҳдан ўтган ва уни Қаршидаги кўп қаватли уйга олиб кетган. Карантин бошланганида эса қизни қонуний хотини ва тўрт фарзанди яшайдиган уйга кўчирган. Қонуний турмуш ўртоғи уйида бошқа аёлга тоқат қилмай, М.Ж.ни кўчага ҳайдаб юборган. Шундан сўнг қиз бошқа уйда яшай бошлаган.
Тергов-суриштирув давомида онаси, қизи кўп бор уйида бўлаётган жанжалдан шикоят қилганини гапирган. 2020 йил 9 май куни эса қиз осилган ҳолда топилган.
Қайд этилишича, жорий йил 14 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида қизнинг ўлимида айбдор деб топилган Шерзод Ғайбуллаевга ҳукм ўқилган. У Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми «а» банди ва 126-моддаси билан айбли деб топилиб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазосини олган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:15 / 10.06.2026
Терроризмни молиялаштирган 8 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди
19:37 / 04.06.2026