Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаити президенти Моизнинг қотиллари ҳақидаги маълумот учун 60 минг доллар мукофот белгиланди
Ҳаити ҳукумати июл ойида президент Жовенель Моизнинг қотиллигида иштирок этган уч шахсни топишга ёрдам берганларга 60 минг доллардан кўпроқ мукофот ваъда қилган. Бу ҳақда Испаниянинг EFE ахборот агентлиги маълум қилди.
Қидирувда бўлганлар орасида Республика кассация суди собиқ судяси Вендель Кок-Тело, Адлия вазирлигининг собиқ ходими Жозеф-Феликс Бадьё ва собиқ сенатор Жон-Жоэль Жозеф бор.
Моиз 7 июл куни номаълум шахслар томонидан ўз қароргоҳига уюштирилган ҳужум натижасида ҳалок бўлди, отишмада унинг рафиқаси ҳам жароҳатланган. Кейинроқ ҳукумат ҳужум уюштирганлар гуруҳида 26 нафар Колумбия фуқароси борлигини маълум қилди, уларнинг баъзилари ҳибсга олинган. Қотиллик иши бўйича жами 40 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Президент 23 июлда республика шимолидаги Кап-Аитьен шаҳрида дафн қилинди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026