

Бу йилда ҳам вилоятдаги барча шаҳар ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда мактабгача таълим бўлимлари Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига ҳар бир туман ва шаҳарлар 30 нафардан жами 600 га яқин болажонларга суннат тўйлари ўтказиб берилмоқда.



Тўй болаларга Мактабгача таълим бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Ушбу хайрли ишлардан болажон айниқса уларнинг ота-оналари ҳамда яқин қариндошлари беҳад хурсанд бўлдилар.



Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида ўтказилган хатна тўйлари мурғак қалб эгаларига ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.
Мактабгача таълим бошқармаси Ⓣ







