Фан-техника | 02:10 / 08.09.2021
30699
2 дақиқада ўқилади

Toyota электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқаришга 13,5 миллиард доллар инвестиция қилади

Фото: EPA

Япониянинг Toyota компанияси 2030 йилгача электромобиллар учун аккумуляторлар яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга 13,5 млрд доллар инвестиция қилишини эълон қилди. Компания раҳбарияти бу ҳақда инвесторлар ва матбуот билан электромобилларга бағишланган учрашувда маълум қилди. 

Юқоридаги суммадан 9 млрд доллар батареялар ишлаб чиқарувчи заводлар қурилишига ажратилади. Toyota бундай заводлардан нечта қуришини маълум қилмаган, бироқ 2025 йилгача 10 та, 2030 йилгача эса 70 тага яқин ишлаб чиқариш линияси (бир завод бир нечта ишлаб чиқариш линиясини ўз ичига олиши мумкин) қурилишини айтган. Бу линияларда ишлаб чиқарилувчи батареяларнинг умумий қуввати 200 гигаватт-соатни ташкил қилади.

Компания қолган 4,5 млрд долларни электромобиллар учун батареялар соҳасидаги тадқиқотлар ва уларни ишлаб чиқаришга сарфламоқчи.

Toyota қолган автомобилсозлик компаниялари каби яқин йилларда электромобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқчи. Компания 2030 йил охиригача йилига 2 млнтагача электрокар сотишни режалаштирмоқда.

Бошқа компаниялар, жумладан, General Motors, Ford ва Volkswagen ҳам электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқарувчи заводлар қуриш режалари ҳақида эълон қилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди