Самарқанд шаҳрида жойлашган Сиёб деҳқон бозорида сотувчилар жой талашиб ўзаро муштлашган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Сиёб деҳқон бозорида савдо қилувчи сотувчилар савдо жойини талашиб, бир-бирини ҳақорат қилган. Сўнг улар ўртасида жанжал юзага келиб, бир нечта сотувчи бир-бирини урган.

Қайд этилишича, ҳодиса жойига зудлик билан ИИБ ходимлари етиб бориб, келишмовчиликни бартараф этган. Жанжал иштирокчиларига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.