Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 25 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Экспорт 9,3 млрд долларни ташкил этиб, унинг таркибида маҳсулотлар 7,7 млрд долларни, хизматлар – 1,6 млрд долларни ташкил қилди.
Импорт ҳажми 15,7 млрд долларга тенг бўлиб, унинг таркибида маҳсулотларга 14,7 млрд доллар, хизматларга 1,0 млрд доллар сарфланган.
Сальдо 6,4 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.












