Жамият | 18:19 / 18.09.2021
40773
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ИИББ «Малика»да махсус кучлар томонидан олиб борилаётган рейдларга изоҳ берди

«Малика» савдо мажмуасида махсус кучлар юргани акс этган видео тарқалди. Тошкент ИИББ профилактик тадбир ўтказилаётганини маълум қилди.

Бугун, 18 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги халқ тилида «Малика» номи билан машҳур бўлган буюм бозорида Ички ишлар вазирлиги махсус кучлари юргани акс этган видеолар тарқалди. Уларда қора ниқобли ходимлар савдо мажмуасидаги дўконлар бўйлаб юрганини кўриш мумкин.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди. Маълум қилинишича, «Малика» савдо мажмуаси жойлашган Шайхонтоҳур туманида ИИББ ходимлари томонидан «Хавфсиз шаҳар» концепцияси ижроси доирасида ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, гиёҳвандлик воситалари тарқалишига барҳам бериш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуаси олдида телефон савдоси билан шуғулланувчи бир неча фуқаролар ўртасида пичоқбозлик оқибатида бир киши вафот этган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид