Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифига фаол тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденкони қабул қилди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбат чоғида Россияга амалга ошириладиган олий даражада ташрифга тайёргарлик фаол давом эттирилиши маълум қилинган.
«Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг долзарб масалалари, аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвали муҳокама қилинди. Россияга амалга ошириладиган олий даражада ташрифга тайёргарликни фаол давом эттиришга келишиб олинди», дейилади расмий релизда.
Шунингдек, томонлар Афғонистондаги сўнгги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда минтақадаги мавжуд вазият ва унинг келгуси ривожини кўриб чиққан.
Бундан олдинроқ Россия ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Андрей Руденко Тошкентда бўлиб ўтган конференцияда Россия ташқи ишлар вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифини кутаётганини маълум қилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025