Apple 2 миллиард дона iPhone сотди
Apple компанияси iPhone смартфонларидан умумий ҳисобда 2 миллиард дона сотди. Бу ҳақда 9to5mac нашри хабар берди.
Asymco агентлиги таҳлилчиси Гораций Дедиунинг ҳисоб-китобларига кўра, компания 2 миллиардинчи iPhone’ни шу кунларда сотган. Бироқ компания буни овоза қилиб ўтирмаган.
“Сонлар бундай катта кўриниш олганда, сезувчанлик пасаяди”, деб тушунтирган буни Дедиу ва 2 миллиард қурилма сотилгани ҳақида гапириш бир миллиард сотилганини гапиришга қараганда унча қизиқ эмаслигини айтган.
У, шунингдек, компания кўплаб йиллар давомида iPhone’ларининг бошланғич нархини 400 доллар атрофида сақлаб келаётганига, бироқ ҳозирда моделлар нархидаги тафовут аввалгидан анча юқорилигига эътибор қаратган.
Таҳлилчининг фикрича, савдолар ҳажми ошишига қулай кредит дастурлари ҳамда кўплаб ҳудудларда коронавирус чекловлари юмшатилгани туфайли чакана савдо ҳажми ошгани сабаб ҳисобланади.
Бундан ташқари, Дедиунинг таъкидлашича, iPhone иккиламчи бозорда энг оммавий смартфон ҳисобланади. Таҳлилчи буни қурилмаларнинг сифати юқорилиги ва талабгирлиги билан тушунтирган.
Аввалроқ Apple ўзининг янги iPhone 13 смартфонлар қаторини тақдим этганди.
Мавзуга оид
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:44 / 17.09.2024