Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларни табриклаб, соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади
|01:28 / 30.09.202124 71943 мин
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ устоз ва мураббийлар унвон, орден ҳамда медаллар билан мукофотланди.
Президент Шавкат Мирзиёев умумхалқ байрами — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан соҳа ходимларини қутлаб, табрик йўллади. Табрик матни президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Қуйида табрик матни тўлиғича тақдим этилади.
Муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Қадрли фахрийлар!
Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда сиз, заҳматкаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни сўз билан тўлиқ ифода этиш қийин, албатта. Чунки сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойлик — ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос — яхши тарбиядир.
Шу боис бугун сизларнинг шаънингизга билдираётган олижаноб истакларимиз, таъзим ва ташаккурларимизни бутун эл-юртимизнинг чексиз ҳурмат ва эҳтироми рамзи сифатида қабул этгайсиз.
Азиз юртдошлар!
Мамлакатимизда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришга қаратилган, оилада фарзанд туғилганидан бошлаб, камолот ёшига етгунга қадар уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қиладиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилмоқда.
Биз бу жараёнда инсон капиталига эътиборни янада кучайтириш, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этиш борасида муҳим дастур ва лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Масалан, беш йил олдин юртимизда 5 минг 211 та боғча фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда бу рақам 19 минг 316тага, тизимдаги қамров 62 фоизга, 6 ёшдаги болалар ўртасида эса 77 фоизга етди.
Мамлакатимизда янги турдаги ва янги сифат босқичидаги таълим масканлари, хусусан, Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослашган мактаблар фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунга келиб, математика йўналишида 112та, физика йўналишида 14та, кимё-биология бўйича 87та, информатика ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича 99та, хорижий тиллар бўйича 207та ихтисослашган мактаблар фаолият олиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Олий таълим соҳасида ҳам жиддий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Охирги беш йилда чет эллардаги нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 67та янги университет ва институтлар ҳамда филиаллари барпо этилиб, уларнинг умумий сони 144тага етказилгани, қамров даражаси 3 карра ортиб, 9 фоиздан 28 фоизга етгани ҳам шундан далолат беради.
Мавзуга оид
Жорий ўқув йилида энг замонавий талаб ва стандартлар асосида ташкил этилган Янги Ўзбекистон университети дастлабки талабаларни ўз бағрига қабул қилди.
Бундай янгиланиш жараёнларида устоз-мураббийларимизнинг ишга, ҳаётга муносабати ва масъулияти тубдан ўзгариб, уларнинг доимий изланиб, янгиликка интилиб яшаётгани, илғор таълим технологиялари ва методикаларини пухта ўзлаштириб бораётгани, ҳеч шубҳасиз, ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Муҳтарам ватандошлар!
Бугунги шиддатли замон олдимизга қандай мураккаб вазифаларни қўяётганини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Уларни ҳал этиш ва эзгу мақсадларимизга етиш, дунё миқёсида рақобатбардош бўлиш учун халқимизни, авваламбор, ёшларимизни илм-фан, маърифат ва маънавият, тараққиёт ютуқлари билан қуроллантиришимиз керак.
Айни шу мақсадда таълим мазмунини тўлиқ янгилаш учун мамлакатимиз олимлари, тажрибали педагоглар ва хорижий экспертларни кенг жалб қилган ҳолда, Миллий ўқув дастури яратилиб, босқичма-босқич амалиётга татбиқ этилмоқда.
Замонавий дарсликларни яратиш бўйича дастлабки натижаларга эришилиб, жорий йилда илк бор бир миллиондан ортиқ бошланғич синф ўқувчиларимиз янги дарсликлар бўйича таълим олмоқда.
Бугунги кунда олий таълим тизимини янги сифат босқичига кўтариш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, олийгоҳларимизни таълим ва илм-фаннинг йирик марказларига айлантириш бўйича бошлаган катта ишларимизни жадал давом эттиришимиз лозим.
Таълим соҳасининг яна бир муҳим вазифаси — фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, Ватан ва халқ манфаатларини қатъий ҳимоя қила оладиган, замонавий, кенг фикрлайдиган ёшлар авлодини шакллантиришдан иборат. Шу сабабли «Узлуксиз таълим тизимида ижтимоий фанларни ўқитиш тартиби ва тамойиллари концепцияси»ни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш объектив заруратга айланмоқда, деб ўйлайман.
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
Жамиятимизда боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-ижодий зиёлиларни бугун биз интилаётган Учинчи Ренессанснинг тўрт таянч устуни деб эътироф этмоқдамиз. Шундан келиб чиқиб, уларнинг ҳурмат-эътиборини ошириш, хусусан, муаллим ва устозларнинг қадри, шаъни ва ғурурини тиклаш, машаққатли ва шарафли меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича бошлаган ишларимизни албатта янги поғонага кўтарамиз.
Сиз, азизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, эзгу фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.
Ҳамиша соғ-омон бўлинг, муҳтарам устозлар!
Президентнинг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони ҳам имзоланган.
Мамлакатда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги ташаббускорлиги ва фидойилиги, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида буюк аждодларга муносиб ворислар этиб тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган:
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан
Имамова Сайёра Абдурахмановна - Каттақўрғон шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-В синф раҳбари, физика фани ўқитувчиси, Cамарқанд вилояти
Каримов Рахматулла Ташбаевич - Учтепа туманидаги 81-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»фахрий унвони билан
Асетова Сарбике Алеуовна - Қонликўл туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Некрасова Татьяна Павловна - Миробод туманидаги 60-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри
Кудярова Елизавета Савитовна - Қорақалпоғистон Республикаси 10-кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг рус тили фани ўқитувчиси
Лагутина Ольга Владимировна - Учқудуқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг 2-Б синф раҳбари, бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти
Мирзаева Донохон Мадаминовна - Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи тарбиячиси, Андижон вилояти
Мирзаева Умида Миррахимовна - Олмазор туманидаги 243-умумий ўрта таълим мактабининг 5-Б синф раҳбари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
Новикова Ирина Николаевна - Мирзо Улуғбек туманидаги 105-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
Рузиева Наргиза Иргашевна - Қувасой шаҳридаги 90-кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти
Сидикова Саёра Уразалиевна - Томди туманидаги табиий фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-А синф раҳбари, математика фани ўқитувчиси, Навоий вилояти
Султонов Пўлатжон Салимович - Геология фанлари университетининг нефть ва газ конлари геологияси факультети декани
Тахмазов Чингиз Карам огли - Зарафшон шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуасининг самбо бўйича катта мураббийси, Навоий вилояти
Тохтасимов Шухрат Махмутович - Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори
Узаков Акрам Нурмухамедович - Иштихон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийси, Самарқанд вилояти
Ураева Дармон Саидахмедовна - Бухоро давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори, Бухоро вилояти
Фаттоев Бахтиёр Жабборович - Сариосиё туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
Чен Елена Леонидовна - Урганч шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
Шодманова Мухаббат Бойзақовна - Жиззах вилояти кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси
Элмуратов Абдуманнаб Сапарович - Сардоба туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Адизова Фируза Бобоқуловна - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейининг тарих ва ҳуқуқ фанлари катта ўқитувчиси, Навоий вилояти
Ахмедова Махпират Лапасовна - Самарқанд давлат тиббиёт институти академик лицейининг кимё фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
Бойназаров Равшанбек Рашидович - Сурхондарё вилояти кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган 125-мактаб- интернатининг математика фани ўқитувчиси
Газибаева Динора Рахматходжаевна - Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган 1-касб-ҳунар мактаби директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари
Душабоева Фазилат Абдумўминовна - Бўка туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг кимё ва биология фанлари ўқитувчиси, Тошкент вилояти
Жонибекова Нодира Шералиевна - Мирзачўл туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
Жуманов Фарход Каримович - Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудири, Қашқадарё вилояти
Жураева Феруза Хайруллаевна - Шофиркон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари технологияси техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти
Закирова Зулфия Тураевна - Сирдарё вилояти 70-санаторий туридаги мактаб-интернати психологи
Самадова Ҳуснора Неъматовна - Нишон туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
Сапаева Мукаддас Артиковна - Янгиариқ туманидаги 37-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-А синф раҳбари, биология фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
Содиков Алимардон Абдухоликович - Данғара тумани халқ таълими бўлими мудири, Фарғона вилояти
Султонова Мохида Зайнидиновна - Янгиқўрғон туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 7-Е синф раҳбари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
Тургунов Шерзод Мўйдинович - Бешариқ туманидаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 6-В синф раҳбари, информатика фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти
Хакимова Хулкар Абдусаттаровна - Шўрчи тиббиёт коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
Хамдамов Каромат Ҳақбердиевич - Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейининг физика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти
Худайбердиева Дилфуза Жакбаровна - Мингбулоқ педагогика коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Наманган вилояти
Хусанова Нигора Яхшибоевна - Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
Эшниязов Эргаш Маҳмудович - Тупроққалъа туманидаги хусусий ўқув-тайёрлов курси физика ва математика фанлари ўқитувчиси, Хоразм вилояти
Югай Аурика Иннакентевна - Сирдарё туманидаги касб-ҳунар мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
Юлдашев Носиржон Хайдарович - Фарғона политехника институтининг физика кафедраси профессори, Фарғона вилояти
«Соғлом турмуш» медали билан
Атаджанова Сайёра Кутимовна - Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг гандбол бўйича мураббийси
Маткаримов Фарход Камилович - Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг бўйича мураббийси
«Келажак бунёдкори» медали билан
Абдуваҳитов Бозормурод - Жиззах давлат педагогика институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
Болтаев Бобурбек Матёқуб ўғли - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
Косимов Кодиржон Мамасадикович - Риштон туманидаги «Ibn Sino education» нодавлат таълим мактаби раҳбари, Фарғона вилояти
Қосимов Адҳам Бахриддинович - Қамаши туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
Махаматов Усмон Жумаваевич - Республика олимпия захиралари коллежининг белбоғли кураш бўлими катта мураббийси
Махамматдинова Лола Махамматдиновна - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг бахшичилик йўналиши ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Махкамова Сурайё Анваровна - Паркент туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг 8-А синф раҳбари, физика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти
Махмудова Мадинабону Латифовна - Навоий вилояти кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
Машарипов Улуғбек Зарипович - Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Хоразм вилояти