Жаҳон | 15:26 / 02.10.2021
7431
1 дақиқада ўқилади

Филиппин президенти сиёсатдан кетишини эълон қилди

Дутерте август охирларида вице-президентликка номзодини кўрсатишини эълон қилганидан сўнг танқидга учраганди.

Фото: Reuters

Филиппин президенти Родриго Дутерте 2022 йилги сайловларда вице-президентликка номзодини қўймасликка қарор қилганидан сўнг сиёсатдан кетишини эълон қилди

«Аксарият филиппинликлар мени номуносиб номзод ва конституция бузилиши мумкин деб ҳисобламоқда. Бир неча йил аввал мени президент этиб сайлаган одамлар хоҳишига бўйсунган ҳолда сиёсатдан кетишимни эълон қиламан», — деди Дутерте.

Дутерте август охирларида вице-президентликка номзодини кўрсатишини эълон қилганидан сўнг танқидга учраганди.

Шанба куни у сайловда иштирок этмасликка қарор қилганини билдирди.

Энди унинг ўрнига сенатор Кристофер Лоуренс Го сайловда ўз номзоди билан иштирок этади.

Филиппин конституциясига кўра, Дутерте президентликка қайта сайлана олмайди.

Филиппинда президент ва вице-президент ҳамда маҳаллий бошқарув органларига сайловлар 2022 йил 9 май куни бўлиб ўтади. 

Мавзуга оид