Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикни Ўзбекистонга депортация қилишни тақиқлади. Бу ҳақда адвокат Дарья Тренина ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, суд 39-қоидани қўллаган. Аксарият ҳолларда 39-қоида экстрадиция ёки мамлакатдан чиқариб юборишни тўхтатиш учун қўлланади.
Чупик 17 сентябрда Россияда қочқин мақомидан маҳрум қилинган.
У 25 сентябр куни Москванинг Шереметьево аэропортида ушланганди.
Шунингдек, унга 2051 йилгача Россияга кириш тақиқланган.
Валентина Чупик мигрантларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи Tong Jahoni нотижорат ташкилоти раҳбари ҳисобланади.
У Ўзбекистонни 2006 йилда тарк этган.















