Жаҳон | 15:39 / 04.10.2021
3802
1 дақиқада ўқилади

Европада биринчи марта минг куб метр газ нархи 1200 доллардан ошди

Сентябр охирларида октябр фючерси учун минг куб метр газ нархи 1030 долларни ташкил этганди.

Фото: AFP

4 октябр кунги савдоларда Европада газ нархи ошиши бўйича янги рекорд қайд этилди.

Лондондаги ICE биржасидаги савдолар чоғида ноябр фючерси учун Нидерландиянинг TTF ҳабидаги минг куб метр газ нархи 1200,36 долларга тенг бўлди.

Европада баҳордан буён газ нархи тўрт марта ошди. Бунга Европадаги ерости омборларида газ захирасининг озлиги сабаб бўлди.

Сентябр охирларида Европада октябр фючерси учун минг куб метр газ нархи 1030 долларни ташкил этганди.

Британияда охирги 1,5 ой ичида газ нархи юқорилиги сабабли 5та энергетик компания ёпилди, яна 4таси яқин орада банкротга учраганини эълон қилиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид