Олтиариқлик яшик ясовчи ёшлар
Олтиариқ азалдан миришкорлар юрти. Туман аҳолиси асосан боғдорчилик билан шуғулланади. Олтиариқда яшикчилик соҳаси ҳам ривожланган. Чунки туманда яшикка эҳтиёж юқори. “Янгиқўрғон” МФЙ асосан яшик ясашга ихтисослашган.
Касби тадбиркор бўлган Акмал Носиров маҳалла ёшларини иш билан таъминлаган. Ёшлар мактабда дарс тугагач яшик ясаш билан машғул бўлади.
“5 йилдан буён яшик ясаш билан шуғулланиб келамиз. Қўл остимда ҳайдовчи, аррачи, иш бошқарувчиларни қўшиб ҳисоблаганда — жами 18 нафар ишчи бор.
Ҳозирда экспортчиларга узум маҳсулоти учун яшик етказиб беряпмиз. Бир кунда ўртача 2-2,5 мингта яшик ясаймиз. Яшик учун ёғочлар асосан Наманган вилоятидан етказиб берилади. Яъни Калифорния тераги материалидан фойдаланамиз.
Ишчиларимизнинг кичиги 15, каттаси 20 ёшда. Ишчи гуруҳ асосини маҳалла ёшлари ташкил қилади. Ҳозирги кунда улар бир кунда 100-150 минг сўмгача ишлашяпти. Хоҳласа нақдма-нақд, хоҳлашса ойлик ҳисобида маош билан таъминлайман.
Яшик ясашни апрель ойида бошлаб, совуқ тушганида ноябрь ойида тугатамиз. Ёғоч қутиларни олма, узум, гилос, ўрик, шафтоли, лимон, нок мевалари учун таклиф ва буюртмага қараб етказиб берамиз.
Асосан икки хил яшик ясаймиз. Айни кунларда бир дона узум яшиги 6 400 - 6 800 сўмдан сотиляпти. Ички бозор учун ҳам ясаймиз. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби қўшни давлатларга экспорт ҳам қиламиз.
Ёшлар мактабдан кейин тушликдан то кеч соат 21:00, 22:00 гача ишлайди. Бўш вақтлари бўлса, келиб ишлашади”, — дейди ёш тадбиркор Акмал Носиров.
Ёшлардан ташкил топган усталар гуруҳи ўз ишини яхши ўзлаштирган. Чаққонлик борасида уларга тенглашадигани йўқ. Яшик ясовчи ёш усталар битта яшикни бир зумда ясаб қўйиб, кейингисини ясашга ошиқарди.
Сарвар Зияев,
Kun.uz мухбири.
Монтаж устаси: Абдусалим Абдувоҳидов.
Мавзуга оид
14:59
Тадбиркорлар фаолияти текширилганда бизнес-омбудсман хабардор этилади
15:19 / 08.11.2024
Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади
11:07 / 07.11.2024
Тадбиркорларга газ бўйича ҳисобланган асоссиз 3,7 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
13:43 / 30.10.2024