«Bliss» ҳамда «Meva» шарбатлар ва нектарлар бренди соҳиби «AGROMIR» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси қатор йиллардан бери ижтимоий тармоқларда маҳсулот истеъмолчилари ўртасида танлов ўтказиб, уларни Самарқандга саёҳатга таклиф этиб келмоқда.

Instagram ижтимоий тармоғида ўтказилган навбатдаги танловнинг 20 га яқин ғолиблари қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар Самарқандга келишди.

Яхши анъанага айланган Самарқандга таклифдан бош мақсад — маҳсулот ишлаб чиқарилишини ўз кўзлари билан кўриши, севимли табиий ичимликларининг тайёрланиш босқичлари билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг брендга бўлган муҳаббатини янада ошириш, албатта.

Меҳмонлар аввал Жомбой туманида жойлашган боғ ва далаларда «AGROMIR» МЧЖ ҚК учун сархил мевалар қандай етиштирилаётгани билан танишишди.

Уларнинг 1000 гектардан зиёд қисмида олма, гилос,беҳи, шафтоли, ўрик каби меваларнинг жаҳонда тан олинган, хориждан келтирилган ҳосилдор турлари интенсив усулда, томчилатиб суғориш йўли билан етиштирилмоқда.

Директор ўринбосари Хуршед Олимовнинг ҳикоя қилиб беришича, мевалар май ойидан бошлаб ноябрь охирларигача терилади. Мевалар қўлда терилади.

Меҳмонлар ва истеъмолчилар Гулобод қўрғонидаги «AGROMIR» МЧЖ ҚКнинг қадоқлаш линиясида ҳам бўлишди. Санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда, цехларга кириш олдидан уларнинг уст-бошларига ҳимояловчи либос, тиббиёт ниқоби берилди.

Улар ўзлари севиб истеъмол қиладиган «Bliss», «MEVA» брендлари остидаги шарбатлар қандай қадоқланишини ўз кўзлари билан кўришди. Қайд этиш жоизки, кичкинтойлар учун ҳам кичик идишларда «Bliss Smile» ва «Bliss Trolls» шарбатлари қадоқланади.