
Давлат статистика қўмитаси, 2021 йилнинг январ–сентябр ойида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолатига оид рақамларни эълон қилди.
Расмий статистикага кўра:
- Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 6,9 фоиз;
- — саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 9 фоиз;
- қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 4,5 фоиз;
- чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 9,8 фоиз;
- бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 19,5 фоиз;
- ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 2,5 фоиз;
- рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони – 566 457 та;
- фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 538 466 та.
Шунингдек, Статқўм январ–сентябр ойидаги республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатига оид рақамларни ҳам маълум қилди.
Унга кўра,
- — Аҳоли сони 35 млн 79 мингга етган;
- нархлар ўсиш индекси (сентябрда) 1,1 фоизни ташкил этган (2020 йилда 1,4 фоиз);
- аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 10,4 фоиз;
- ЯИМ ўсиши – 6,9 фоиз;
- транспорт соҳасида юк айланмаси – 12,3, йўловчи айланмаси 7,4 фоиз ошди;
- саноат ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари 9 фоиз.
Аввалроқ, Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини 6,2 фоизгача оширганини маълум қилганди.











