Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган сурхондарёлик ҳайдовчи тўхтатиб қолинди
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари чегарасида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган сурхондарёлик ҳайдовчи тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 15 октябр куни соат 01:30ларда Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин бўлинмаси ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда Чироқчи туманидаги «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида ўтказган тадбирда яроқсиз гўшт маҳсулотини олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатиб қолинган.
Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи А.О. бошқарувидаги Cobalt русумли машина тўхтатиб текшириб кўрилганда, унинг юкхонасида ҳеч қандай ветеринария маълумотномалари бўлмаган гўшт маҳсулоти борлиги маълум бўлган. Келиб чиқиши номаълум бўлган, гўшт маҳсулоти тортиб кўрилганда, унинг оғирлиги 150 килограмм чиққан.

Қайд этилишича, мазкур гўшт маҳсулоти Чироқчи тумани озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текшириб кўрилганда унинг истеъмолга яроқсизлиги аниқланган. Шундан сўнг ушбу гўшт маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинган.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:07 / 05.05.2026
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
14:42 / 20.04.2026