Экологик партия номзодининг ишончли вакили тоза ичимлик сув билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди
Ўзбекистон президентлигига Экологик партиядан номзод Нарзулло Обломуродовнинг ишончли вакиллари томонидан вилоятларда ва Тошкент шаҳрида сайловолди тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Самарқанд ҳамда Қашқадарё вилоятларида сайловчилар билан ўтказилган тарғибот учрашувларида номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган 7 та йўналишдан иборат мақсад ва вазифалар батафсил ёритиб берилди.
Шунингдек, президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида келтирилган электр энергия самарадорлигини оширишда инновацион технологияларни жорий этиш ғоялари таҳлил қилинди.
Номзоднинг ишончли вакиллари чиқиндиларни қайта ишлаш, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, тоза ичимлик суви танқислигининг олдини олиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Учрашувда қатнашганлар номзод томонидан илгари сурилаётган “ақлли қишлоқ хўжалиги” ғояси, чиқиндилар масаласи, ичимлик сув борасидаги саволлар билан унинг ишончли вакилига мурожаат қилишди. Учрашув сўнгида сайловчилар ўз қизиқтирган саволларига ишончли вакиллар томонидан жавоблар олишди.
Мавзуга оид
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
17:14 / 16.09.2024
“Экология соҳасида ихтисослашган судларни ташкил этиш зарур” - экопартия
12:50 / 08.09.2024
Экологик партия ҳам номзодлар рўйхатини эълон қилди
21:23 / 19.02.2024