Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳазорасп тумани истироҳат боғи янги қиёфада очилди
Хоразм вилояти, Ҳазорасп шаҳарчасидаги истироҳат боғи қайта таъмирланиб, «Ёшлар боғи» деб номланди ва қайта очилди.
19 октябрь куни бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъат Салаев, меҳнат фахрийлари ва бошқа меҳмонлар, ёшлар иштирок этишди.

Шаҳарча марказидаги «Ёшлар боғи» маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлар кўмаги билан қайта таъмирланди. Дарвозаси янгича кўриниш олди, устига электрон табло ўрнатилди. Пиёдалар йўлаклари барпо этилиб, фаввора таъмирланди.

Турли томошалар учун мўлжалланган мўъжаз амфитеатр барпо этилди. Шунингдек, кўплаб карусель ва аттракционлар ўрнатилди

Тантанали тадбир санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, ҳарбийларнинг кўргазмали машғулотларини ўз ичига олган томоша билан якунланди.


Мавзуга оид
08:01 / 27.04.2026
Андижонда аттракцион қулади: камида 7 киши жароҳатланган
18:06 / 03.03.2026
Тошкентда умумий майдони 140 гектарлик янги парклар ташкил этилади
17:27 / 05.05.2025
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
20:46 / 18.04.2025