Москва формати - 2017 йилда Россия воситачилигида Афғонистоннинг ўша вақтдаги ҳукумати ва толиблар вакилларини келиштириш учун ташкил этилган.

Москвага делегацияга Афғонистон ислом амирлигининг иккинчи вице-премьери Абдул Салом Ханафий раҳбарлик қилди. Москвадаги учрашувларга аввалги ҳукумат вакиллари ҳамда АҚШдан ҳеч ким келмади. Фото: Владислав Шатило / РБК

Кремлдагилар толиблар билан алоқа ўрнатилишини Афғонистондаги вазиятни ва «Толибон»нинг кейинги ниятларини тушуниш истаги билан изоҳлаган. Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков «Толибон» Россия ҳамда жаҳоннинг бошқа давлатлари томонидан тан олинмаган бўлса-да, «де-факто толиблар Афғонистон ҳукуматини ифодалаши»ни айтиб ўтган.

Толиблар делегацияси Москва марказидаги «Президент-отел»да қабул қилинди.

Толибларнинг сиёсий офиси раҳбари Шаҳобиддин Диловар. Фото: Getty Images

Россия номидан музокараларда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этди. Толиблар вакилларига у «ҳурматли делегация» дея мурожаат этди.

Бундан олдин толиблар Москвага март ойида келишганди. Ёзда ҳаракат Афғонистонда ҳокимиятни ўз қўлига олди, «Толибон» жангчилари Кобул остонасига келганида собиқ президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетганди.

Толиблар учрашув аввалида музокаралар чоғида иштирокчи давлатлардан сиёсий ва иқтисодий ёрдам сўрамоқчиликлари ҳақида айтишганди.
Фото: Владислав Шатило / РБК 
Учрашувда толиблар вакиллари уларни Афғонистоннинг қонуний ҳукуматида тан олиш учун барча шартларни бажаришгани ҳақида айтишди.
Фото: Владислав Шатило / РБК

Россия ҳам, дунёнинг бошқа мамлакатлари ҳам ҳозирча улар томонидан тузилган янги муваққат ҳукуматни тан олгани йўқ.