Борган сари глобаллашаётган дунёда инсонлар бир-бирлари билан ижтимоий тармоқлар ва рақамли платформалар ёрдамида алоқа ўрнатишмоқда ва уларнинг аҳамияти ҳам ортиб бормоқда. 2020 йилги пандемия инсонларнинг бир-бирлари билан ўзаро алоқаларидан тортиб рақамли дунё билан бўлган муносабатларига қадар кўп нарсаларни ўзгартирди. Американинг Domo компанияси эса инсоният ҳар дақиқада интернетдаги платформалардан қанча миқдорда фойдаланиши бўйича тадқиқот ўтказди.
Қайд этилишича, ҳар 1 дақиқада Google’да 5,7 млн қидирув амалга оширилади, ТikTok фойдаланувчилари 167 млн видео кўради, Тwitter’да 575 минг твит ёзилади, Instagram’да 65 минг, Facebook’да эса 240 минг сурат улашилади, Аmazon мижозлари 283 минг долларлик нарса харид қиладилар.

Дунёнинг энг йирик технологик гигантлари ҳар дақиқада қанча даромад кўришади?
СNBC еттита энг йирик технологик брендлардан (Amazon, Apple, Alphabet, Microsoft, Facebook, Tesla va Netflix) олинган расмий маълумотлари асосида, улар 2021 йилнинг биринчи чорагида дақиқасига қанча даромад олганликлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра:
- Amazon: дақиқасига 837,3 минг доллар
- Apple: дақиқасига 691,2 минг доллар
- Alphabet(Google): дақиқасига 426, 8 минг доллар
- Microsoft: дақиқасига 321,8 минг доллар
- Facebook: дақиқасига 201,9 минг доллар
- Tesla: дақиқасига 80,1 минг доллар
- Netflix: дақиқасига 55,2 минг доллар.
Ўз навбатида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сони ҳам йилдан йилга кескин ошмоқда. 2010 йилда платформаларидан 970 миллион инсон фойдаланган бўлса, 2021 йил июль ойида фойдаланувчилар сони 4,48 миллиардга етган.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича қизиқарли статистика:
- Ҳозирги кунда дунё бўйлаб 4,48 миллиард одам ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқда, бу кўрсаткич 2015 йилдаги 2,07 миллиард фойдаланувчидан икки баравар кўп;












