Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
22 кун ичида 400 мингдан ортиқ хонадон истеъмолига тенг газ ўғирланган – Энергетика вазирлиги
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш газ таъминоти корхоналарига қарийб 4 миллиард сўм зарар етказгани айтилмоқда.
Энергетика вазирлиги октябр ойининг 22 кунида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан маълумотларни эълон қилди.
Ўтказилган ўрганишлар давомида республика бўйича табиий газдан 228 та ҳолатда ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
22 кун ичида 4 миллион 278 минг куб метр табиий газ ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бунинг натижасида газ таъминоти ташкилотларига етказилган зарар 3 миллиард 832 миллион 900 минг сўмни ташкил қилган.
Таққослаш учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 427 минг 830 та хонадоннинг 1 кунлик истеъмолини ташкил қилади.
Бошқача айтганда, ушбу ҳажмдаги табиий газ Наманган ва Андижон вилоятларидаги жами аҳоли хонадонларининг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.
Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларига тўғри келади.
“Аниқланган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди”, – дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ, 9 ойда 78 000 000 000 сўмлик табиий газ ўғирлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
18:02 / 20.05.2026