Спорт | 17:19 / 27.10.2021
6928
2 дақиқада ўқилади

Осиё чемпионати U-23 саралаши. Ўзбекистон Тошкентда Саудия билан дуранг ўйнади

Тошкентда Осиё чемпионати U-23 саралаши 1-тур баҳсларига старт берилди. «Пахтакор» стадионида кечган дастлабки баҳсда Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқди.

Учрашувнинг 40-дақиқасида меҳмонлар жамоамиз дарвозабони Владимир Назаровнинг қўпол хатосидан кейин ҳисобни очган бўлса, бўлим якунида Отабек Жўрақўзиев ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлим бошида саудияликлар ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 79-дақиқада эса Жасур Жалолиддинов пенальтидан фарқни йўққа чиқариб, якуний натижани ўрнатди – 2:2.

Маълумот учун, Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси ушбу саралаш босқичидаги натижадан қатъи назар, кейинги йил Ўзбекистонда ўтадиган Осиё чемпионатида мезбон сифатида тўп суришади. 

Осиё чемпионати U-23 саралаши. 1-тур
Саудия Арабистони – Ўзбекистон - 2:2
Тошкент, «Пахтакор» стадиони.

Ҳакам: Юсуке Араки (Япония).
Голлар: Отабек Жўрақўзиев 45, Жасур Жалолиддинов 79 - Ҳамад Абдуллоҳ Ал Ғамди 40, Абдулмуҳсин Ал Қаҳтони 47.
Саудия Арабистони: 22.Абдулраҳмон Ал-Шаммари, 4.Халифа Ад-Давсари, 5.Жиҳод Тикри, 8.Ҳамад Абдуллоҳ Ал-Ғамди, 12.Навоф, 14.Мансур Ал Беши, 15.Ҳусайн Аҳмад Ал-Иссо, 16.Зиёд Муборак Ал-Жаҳони, 19.Абдуллоҳ Ал-Ҳамдон, 20.Муҳаммад Ал-Кунайдри, 23.Абдулмуҳсин Ал-Қаҳтони.
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Абубакр Ризо Турдалиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожимат Эркинов (9.Улуғбек Ҳошимов, 60), 10.Жасур Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Диёр Холматов, 19.Ҳамид Рустамхонов, 20.Диёрбек Раҳимқулов, 22.Алишер Одилов.
Захира: 1.Шукрон Йўлдошев, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Аслиддин Тоштемиров, 6.Темур Мамасидиқов, 8.Даврон Анваров, 13.Элдор Бегимов, 14.Бектемир Абдуманнонов, 16.Аббос Файзуллаев, 18.Суннатилло Ҳамиджонов, 23.Абдурауф Бўриев.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид