– SANTO компанияси ўз йўлини нимадан бошлаганини айтиб беринг.
– Компания 140 йил олдин ташкил этилган эди. Лекин узоқ ўтмишга қайтиб ўтирмаймиз. 10 йил олдин рўй берган муҳим ўзгаришларга тўхталамиз. Ўшанда биз Марказий ва Шарқий Европа, Кавказ ҳамда Марказий Осиё бозорларида етакчи ҳисобланган Polpharma халқаро фармацевтик гуруҳига қўшилган эдик. Ва бизнинг заводимизда Муносиб ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) халқаро сифат стандартларига мувофиқ янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва амалдагиларини модернизация қилишга йўналтирилган баҳоси 180 млн АҚШ доллар атрофидаги кенг қамровли инвестицион лойиҳани амалга ошириш бошланди. Айтишим мумкинки, бугун SANTO Марказий Осиёдаги етакчи фармацевтик компаниялардан бири ҳисобланади. Компания портфелида 240дан ортиқ препарат бор.
– Ҳозирги пайтда маҳсулотларингиз ассортименти қандай?
– SANTO – дори воситаларининг барча шаклларини ишлаб чиқарувчи кам сонли компаниялардан бири. Агар сиз бошқа фармкомпанияларни ўргансангиз, уларнинг кўпи таблеткалар ёки стерилланган дори воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилганини кўрасиз. SANTO эса диверсификацияланган компания саналади. Биз кардиологик препаратлар, антибиотиклар, муколитик таъсир воситалари, стерилланган дори препаратлари ва кўплаб бошқа нарсаларни ишлаб чиқарамиз. Бундан ташқари, бизнинг фарқли жиҳатимиз препаратлар ишлаб чиқарувчи катта бўлим ҳамда ўз R&D лабораториямизнинг мавжудлигидир. Қолаверса, биз нафақат хориждан технология трансферини амалга оширамиз, балки маълум миқдордаги дорилар олимлар томонидан компаниямиз майдончасида ишлаб чиқилади. Истиқболдаги режаларимиздан бири – йилига 30 номдаги янги дориларни ишлаб чиқариш.
– Дори ишлаб чиқаришда қайси сифат стандартларига риоя қиласиз?
– Сифатга келадиган бўлсак, бу биз учун жуда муҳим масала. Ҳар бир препаратимизни ишлаб чиқаришда биз энг қатъий назорат қоидаларига амал қиламиз. Биз фармацевтика саноатининг илғор ютуқлари ҳамда назорат органларининг энг қатъий талабларига мос сифатни кафолатловчи ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаймиз. SANTO'нинг барча маҳсулотлари Муносиб ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) стандарти талаблари ҳамда дорихона омбори Муносиб дистрибьюторлик амалиёти стандартларига (GDP) мувофиқлиги жиҳатидан сертификатланган – бу фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги узлуксиз назоратни таъминловчи қоидалар тизими. Яъни қатъий сифат назорат хомашё харид қилишнинг энг бошидан бошланиб, тайёр маҳсулотни якуний истеъмолчига реализация қилиш билан тугайди. Барча дори препаратлари Италия, Германия, Жанубий Корея ва бошқа халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг ўзига хос ускуналарида ишлаб чиқарилади ва ишлаб чиқариш жараёнларининг дунё автоматизация ва интеграция даражаларига мос келади.














