Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкорлиги бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади
Жорий йил 28 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши раиси Михаил Мясникович билан учрашди.
Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар билан ўзаро ҳамкорлиги доирасидаги муносабатлар ҳозирги ҳолати ва вазифаларни ҳал этиш механизмлари муҳокама қилинди.
Саноат кооперациясини ривожлантириш, савдо тартиботларини соддалаштириш ва рақамлаштириш, санитария, фитосанитария ва ветеринария соҳасида меъёр ва стандартларни такомиллаштириш, транспорт йўлакларини диверсификация қилиш, технологиялар билан алмашиш ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш долзарблиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ЕИК билан ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқишга келишилди. Унда савдо, саноат, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария стандартлари, энергетика, фармацевтика, меҳнат миграцияси ва бошқа соҳаларда ЕИК тегишли бўлинмалари ҳамда мамлакат вазирликлари ва идоралари ўртасидаги ҳамкорлик чора-тадбирлари акс этади.
Шунингдек, томонлар ЕОИИга аъзо мамлакатлар инвесторларини саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олди.
Мавзуга оид
09:49 / 13.07.2022
Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий комиссияси ўртасида ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхати имзоланди
15:06 / 04.12.2021
Мақсад 10 млрд доллар: Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда
10:04 / 03.12.2021
Умрзоқов Корея бош вазири ўринбосари билан Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга бўлажак ташрифини муҳокама қилди
08:00 / 24.11.2021