Спорт | 18:56 / 30.10.2021
6483
2 дақиқада ўқилади

Осиё чемпионати-U23 саралаши. Ўзбекистон Бангладешга 6 гол урди

Осиё чемпионати-U23 саралаши 2-тури доирасида Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси бангладешлик тенгқурлари устидан йирик ҳисобда зафар қучишди.

Биринчи бўлимда 4та, иккинчи бўлимда 2та гол киритган ёшларимиз Бангладеш устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи турда ўзбекистонликлар саудияликларга қарши ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди.

Иккинчи турнинг иккинчи учрашувида Кувайт Саудияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва 6 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб олди ва чемпионат йўлланмасини нақд қилди. Темур Кападзе шогирдлари эса очколари сонини 4тага етказиб, гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар жамоаси ушбу саралаш босқичидаги ҳар қандай натижага қарамай, кейинги йил Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатида (U-23) мезбон сифатида тўғридан тўғри йўлланмага эга чиққан.

Осиё чемпионати-U23 саралаши. 2-тур
Ўзбекистон U23 - Бангладеш U23- 6:0

Ҳакам: Муҳаммад Муфид (Иордания)
Голлар: Улуғбек Ҳошимов 12, Элдорбек Бегимов 15, Улуғбек Ҳошимов 16, Аслиддин Тоштемиров 27, Аббосбек Файзуллаев 64, Алишер Одилов 88.
Ўзбекистон U23: 1.Шукрон Йўлдошев, 3.Аслиддин Тоштемиров, 6.Темур Мамасидиқов (7.Ҳожимат Эркинов, 62), 8.Даврон Анваров, 9.Улуғбек Ҳошимов (17.Диёр Холматов, 82), 13.Элдорбек Бегимов, 14.Бектемир Абдуманнонов (22.Алишер Одилов, 62), 15.Одилбек Абдумажидов, 16.Аббосбек Файзуллаев (10.Жасур Жалолиддинов, 75), 18.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 23.Абдурауф Бўриев (20.Диёрбек Раҳимқулов, 62).
Бангладеш U23: 1.Паппу Ҳуссайн, 2.Раҳмат Миа, 3.Тутул Бадша, 4.Ёсин Арафат, 5.Риёдул Ҳасан, 6.Маник Ҳуссайн Мулла, 7.Файсал Аҳмад Фаҳим, 8.Маҳраз Ҳуссайн, 10.Маҳбубур Раҳмон (20.Энамул Ислам Ғози, 87), 12.Юсуф Зулқурнайн Хоқу, 18.Ридой (14.Абу Шаҳид, 88).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид