Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура: Ангренда 11 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлган “Цефтриаксон” бўйича ҳолат тўлиқ текширилади
Ангрен шаҳрида 11 ёшли бемор қизга уйидагилар “Цефтриаксон” антибиотигини инъекция қилган. Дастлабки хулосаларга кўра, жорий йилнинг 20 октябрида бемор дори воситасидан келиб чиққан аллергик реакция ва анафилактик шок туфайли вафот этган.
Ангрен шаҳар Болалар шифохонаси бош шифокори М.Ғаниеванинг маълум қилишича, Г.С.да дори воситаси инъекцияси (Цефтриаксон) натижасида бош мия ва ўпка шиши, анафилактик шок, кузатилган.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълумот берди.
“Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳарда 11 ёшли қиз “Цефтриаксон” дори воситаси сабаб вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Аниқланишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 11 ёшли Г.Р. 20.10.2021 йилда вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум Г.Р.нинг ўлимига қоннинг суюқ ҳолатдалиги, ички аъзоларнинг кам қонлиги, кўз қовоқларининг ўтувчи пардалари, ўпка, вицерал варағи остида, юрак эпикардида майда нуқтачалар кўринишидаги қон қуйилишлари, бош мия ва ўпка шиши, ички аъзоларининг сувсизланиши, анафлактик шок, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, нафас йўлларининг яллиғланиши, тархеит, бронхит, икки томонлама ўпкалар яллиғланиши, гастроэнтероколит оқибатида юзага келганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Тошкент вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган”, – дейилади хабарда.
Kun.uz ҳолат бўйича қўшимча изоҳ олиш учун Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Арслонбек Тошпўлатов билан боғланди:
“Ушбу ҳолат бўйича Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Суриштирувга уй шароитида инъекция қилишга йўл қўйганлар ҳам жалб қилинган. Шунингдек, “Цефтриаксон” дори воситаси қай тарзда тарқалгани ҳам суриштириляпти ва эндиликда тарқалмаслик чоралари кўрилмоқда. Дори воситасини яроқли ёки яроқсизлиги, уни қай тартибда қўлланилиши ҳақидаги йўриқномага қай даражада амал қилинганлиги бўйича ҳолатлар тўлиқ текширилади.
Суд тиббий экспертизаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тайинланган хизмат текшируви хулосаларини олиш учун терговга қадар текширув ҳаракатлари муддати 1 ойга узайтирилган. Текширув ҳаракатлари давомида барча алоқадор ҳолатлар ўрганиб чиқилади”, – деди Арслонбек Тошпўлатов.
Мавзуга оид
18:58 / 13.03.2026
Ангренда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 киши озодликдан маҳрум қилинди
10:10 / 28.02.2026
“Ҳовлимизда доим баҳор” – ангренлик қулупнайчи
08:36 / 19.11.2025
Ангренда зўравонликка учраган қиз бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда
18:39 / 29.10.2025