09:41 / 02.11.2021
1456

Сайхунобод туманида 80,5 км электр узатиш тармоғи ва 28 дона янги трансформатор ўрнатилди

Сайхунобод тумани электр энергияси истеъмолчиларига 7 та подстанция, 992,998 км масофадаги электр тармоғи, 330 дона трансформатор пункти орқали электр энергия етказиб берилади. Бу ҳақда «Сирдарё ҲЕТК» Кun.uz’га маълум қилди.

Фото: Сирдарё ҲЕТК

2021 йил ўтган даврида Сайхунобод туманида Паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини модернизация-реконструкция қилиш ва янгилаш мақсадида, 80,5 км электр узатиш тармоғи ва 28 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди.

Ўтган 2005-2015 йилларда тизимда мавжуд эскирган ускуна ва жиҳозлардан бор йўғи 27 та трансформатор пункти, 43 км масофадаги узатиш пункти реконструкция қилинган ва 304та ёғоч устун темир-бетон устунларга алмаштирилган эди.

Охирги 4 ярим йил давомида эса бу кўрсаткич 153,6 км масофадаги электр узатиш тармоқлари, 58 та трансформатор пунктлари ўрнатилди ва 2 120 та устун темир-бетон устунларга алмаштирилди.

Top