Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Asvaka агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг маълумот беришича, Шабархон-Оға масжиди яқинида “Толибон” ҳаракати аъзоларига тегишли автомобиль портлатилган.
Ҳозирда толиблар ва “ИШИД-Хуросон” гуруҳи аъзолари деб тахмин қилинган қуролли шахслар ўртасида отишма бормоқда, дейилади хабарда.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.








