Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яшовчи фуқаро ўз уйида қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлатга сотишни бошлади
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Раҳим Расулов ўз хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатиб, ушбу станция орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлади.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу станция орқали йилига 7 000 дан 10 000 кВт.соатгача электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Мазкур хонадон эгаси ва Энергетика вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида “Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида” шартнома имзоланди.
Қайд этилишича, эндиликда ушбу хонадонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади.
Ушбу шартнома умумий ўрнатилган қуввати 1 МВт.гача (ўзгарувчан ток) бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари объектларидан (микро ва кичик гидроэлектр станциялардан ташқари) электр энергиясини харид қилишга тааллуқлидир.
Мазкур амалиёт Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетика тизимига улаш регламенти”га асосан амалга оширилади. Бунда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан электр энергиясини сотиб олиш президентнинг 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сонли қарорида белгиланган тарифга асосан амалга оширилади.
Шахсий қуёш фотоэлектр станцияларини (1 МВт гача) ўрнатиш истагида бўлган фуқаролар станцияларини ягона энергетика тизимига уланган ҳолда фойдаланиши ҳамда ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юқоридаги қарорларга асосан шартнома асосида сотиши мумкин.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026