Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖСТга аъзо бўлиш Ўзбекистон ҳукуматининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясига киритилади
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) сайтида мазкур ташкилот бош директори ўринбосари Сянчэн Чжаннинг 26—30 октябр кунлари Ўзбекистонга амалга оширилган ташрифи якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».
ЖСТ вакиллари Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги иккита давра суҳбатида ҳам иштирок этди.
«ЖСТ бош директори ўринбосари Сянчэн Чжан Ўзбекистон ҳукуматининг ички иқтисодий ислоҳотлар улкан дастурини амалга ошириш ва ташкилотга қўшилиш жараёнидан ўз ривожланиш стратегиясининг бир қисми сифатида фойдаланишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, - дейилади мақолада. - Сардор Умрзоқов ҳукуматнинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича қатъий позициясини яна бир бор тасдиқлади, бу яқинда қайта сайланган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган кенг кўламли ислоҳотлар кун тартибининг ажралмас қисми ва сиёсатнинг мутлақ устувор йўналиши бўлиб қолмоқда».
Қайд этилишича, ЖСТга аъзо бўлиш ҳукуматнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган стратегиясига киритилади. Бу ташкилотга қўшилиш бўйича музокараларни тезлаштиришга қаратилган.
Нашрнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Бадриддин Обидов бошчилигидаги музокаралар гуруҳи билан аъзолик бўйича кенг кўламли масалалар, жумладан, жараён ва ҳужжатлар бўйича самарали музокаралар олиб борилган.
Хулоса сифатида қайд этилишича, делегациянинг ташрифи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги техник гуруҳи билан ишчи гуруҳи йиғилишининг навбатдаги цикли амалий жиҳатларини муҳокама қилиш бўйича маслаҳатлашувлар билан якунланди.
Мавзуга оид
15:41 / 02.01.2026
20 та туризм кластери ташкил этилиб, 4 мингта янги меҳмонхона ва хостел очилади
13:47 / 31.12.2025
Ҳар йили 500 нафар иқтидорли ёшлар хориждаги нуфузли олийгоҳларга юборилади
11:18 / 31.12.2025
Профилактика кучайтирилади: юқумли бўлмаган касалликлар эрта аниқланади
11:14 / 31.12.2025