Смартфонга қарамлик смартфонга боғлиқ муаммо эмас. Агар шундай бўлганида ундан бутунлай қутулиш тўғри ечим бўлар эди. Муаммо сиз қайси иловалардан қандай фойдаланаётганингизда.

Ёзувчи ва муҳаррир Меган Гольштейн смартфонга қарамликни енгиш бўйича кўплаб усулларни ўзида синаб кўрди. У телефондаги ижтимоий тармоқларни бутунлай ўчириб ташлашга ҳаракат қилди, ҳатто смартфон экранини оқ-қора қилиб ҳам қўйди. Лекин буларнинг бари ҳеч қандай натижа бермади. Натижада у 5та қадамдан иборат қўлланмани ишлаб чиқди.

1.Фойдали иловаларни зарарлиларидан фарқланг

Меган дастлаб қайси иловалар сиз учун фойдали, қайсилари эса зарарли эканини аниқлаб олишни таклиф этади. Фойдали иловаларга, масалан, банк дастурлари, калькулятор, тақвим, карта ва бошқаларни киритиш мумкин. Ўйин, ижтимоий тармоқ, селфи учун иловалар эса зарарли.

Бироқ буни аниқлаш индивидуал характер касб этади. Масалан, кўпчилик учун Instagram зарарли, чунки у кўп вақт олади ва ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бироқ агар иш фаолиятингиз ижтимоий тармоқларга боғлиқ бўлса, Instagram сиз учун нафақат фойдали, балки зарур бўлиши ҳам мумкин.

Гольштейн зарарли иловаларнинг турли белгиларини санаб ўтади:

  • Сиз бу иловани очиш ва текшириб кўриш ҳиссини енгиб бўлмаслигини биласиз;
  • Унда вақтингизнинг кўп қисмини ўтказганингизга афсусланасиз;
  • У ҳаётингизни яхшилаш ўрнига ёмонлаштиради;
  • У ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Смартфондаги фойдали ва зарарли дастурлар рўйхатини тузинг. Ана шунда қайсиларини чеклаш кераклигини аниқ биласиз.

2. Ҳақиқатан зарарли бўлган дастурларни ўчиринг

Агар телефонингизда сиз фойдаланмайдиган, хотирани бекорга эгаллаб ётган иловалар бўлса, уларни ўчиринг. Ҳеч қачон иловани “қачондир керак бўлиб қолар” деган тамойилдан келиб чиқиб юкламанг.

Иловани ўчиришга қарор қилгач, бир неча дақиқа вақт сарфлаб, у билан боғлиқ аккаунтни ҳам ўчиринг.

Телефон ўйинларини ҳам ўчиринг. Тўғри, улар билан вақт ўтказиш мароқли. Бироқ ана шу мақолани ўқишга қарор қилдингизми, демак, смартфонда вақтингизнинг кўп қисмини бекорга сарфлаяпсиз.

3. Қолган иловаларни қайтадан жойлаштиринг

Уларни папкаларга жойланг.