Таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Тошкент кўчаларидан бири 10 кунга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Нурафшон кўчасигача бўлган оралиғидаги икки томонлама йўлнинг бир томони 7 ноябрдан 17 ноябргача қисман ёпилади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.